«SEHRLI SHAHMAT» шанба турнири бўлиб ўтди
2019 йилнинг 13 июль куни «SEHRLI SHAHMAT» клубининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабида (№225-мактаб биносида) клубнинг ёш ўқувчилари ўртасида турнир ташкил этилди.
Турнир ғолиб ва совриндорлари:
1-ўрин – С.Сайфуллаев;
2-ўрин – А.Санетуллаев;
3-ўрин – А.Тян.
«SEHRLI SHAHMAT» шахмат клуби 2009 йилдан буён шахматни ўргатиш ва уни янада оммалаштириш бўйича фаолият юритиб келмоқда.
Бугунги кунда клуб:
— Яккасарой туманида (№118-мактаб биносида);
— Мирзо Улуғбек туманида (№225-мактаб биносида);
— Бектемир туманида (№293-мактаб биносида) ўзининг шахмат мактабларига эга.
«SEHRLI SHAHMAT» клубида малакали мураббийлар шахматнинг нозик сирларини ўргатадилар.
Ҳар жума куни тезкор шахмат бўйича клуб ўқувчилари ўртасида жамоавий турнир;
Ҳар шанба куни клуб ўқувчилари ўртасида рапид-турнир;
Якшанба кунлари рапид-турнири ташкил этилади.
Барча шахматга қизиқувчиларни таклиф қиламиз.
Қўшимча маълумотлар учун: (90) 808-09-58