Новости

Осиё чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар ғолиб бўлишди

20-27 июнь кунлари пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида XV Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

9 кун давомида дунёнинг 23 мамлакатидан 300 га яқин иштирокчилар шахматнинг стандарт, рапид ва блиц йўналишларида беллашдилар.

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар 12 категорияда дона сурдилар. Юртдошларимиз 19 та олтин, 13 та кумуш ва 16 та бронза, жами 48 та медаль олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалладилар.

Жумладан, ўғил болалар орасида ўз ёш тоифаларида Акбар Аллаберганов (7 ёш), Мираброр Мирпўлатов (11 ёш), Муҳиддин Мадаминов (13 ёш), Самандар Шермуҳамедов (15 ёш), қизлар ўртасида эса Афруза Ҳамдамова (11 ёш), Умида Омонова (13 ёш), Юлия Хегай (15 ёш) ҳамда Озода Ҳусаинова (17 ёш) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

“Sehrli shahmat” клуби ёш шахматчиларимизни ушбу юксак ғалаба билан табриклайди.

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Проверьте также
Close
Back to top button