Новости
Георгий Агзамов xотирасига бағишланган Tashkent Open XIIl xалқаро мусобақаси старт олди.
Георгий Агзамов xотирасига бағишланган Tashkent Open XIIl xалқаро мусобақаси старт олди.
Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган мазкур анъанавий мусобақада дунёнинг 14 давлатидан келган 250га яқин шахматчилар ”А” ва ”Б” гуруҳига бўлинган ҳолда ғолиблик учун ўзаро куч синашади. Охирги тур баҳслари 18 март куни бўлиб ўтади.
Соврин жамғармаси- 20 000 АҚШ долларидан иборат мазкур мусобақа 9 турдан иборат бўлиб, унда шахматчилар швейцарча тизимда дона суради. Турнирда ФИДЕ ҳакамлар ҳайъати раиси Панагиотис Николополус бош ҳакамлик қилади.