Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди
Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида сенсация юз берди. Рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида ўзбекистонлик 16 ёшли шахматчи “Sehrlishahmat”клуби аъзоси Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейтер, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалабага эришди.
Турнирга биринчи рақам остида сараланган Карлсен турнирга 188-рақамда сараланган ёш рақиби билан баҳсда 22-юришда қўпол хатога йўл қўйди.
У бу вазиятда фигураларидан бирини беришга мажбур эди ва у фарзинини қурбон қилди. Шамсиддин эса ўз устунлигидан унумли фойдаланди ва рақибни 36-юришда таслим бўлишга мажбур қилди.
Шамсиддин Воҳидовни ушбу ғалаба билан табриклаймиз.