Шахматчиларга «Спарк» автомашиналари топширилди
Туркиянинг Конья шаҳрида 24 ноябрь — 2 декабрь кунлари ўсмирлар ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунларига кўра ўзбекистонлик ёш шахматчилар биринчи ўринни эгаллаган эди.
Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовларга Президент совғаси — “Спарк“ автомобиллари тақдим этилди.
Тақдирлаш учун ташкил қилинган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олимпия қўмитаси расмийлари иштирок этишди.
Маълумот учун, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси, 12 ёшли Жавоҳир Синдаров октябрь ойида халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлгани учун Шавкат Мирзиёев томонидан 3 хонали уй билан тақдирланганди.
Мураббий Сайдали Йўлдошевга эса Миллий олимпия қўмитаси номидан 15 000 000 сўм миқдоридаги мукофот пули тақдим этилди.