Новости
Жаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон кетма-кет учта ғалабани қўлга киритди
Туркиянинг Кўня шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки уч турда учта ғалабани қўлга киритди.
Мусобақанинг биринчи турида ўзбекистонлик ёш шахматчилар Венгрия терма жамоасини 4-0ҳисобида, иккинчи турда Польша термасини 3-1 ҳисобида, учинчи турда эса Молдова терма жамоасини 3,5-0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Уч тур якунларига кўра, 3та ғалаба эвазига Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар эвазига 46та давлат ичида биринчи ўринда бормоқда. Шунингдек, АҚШ, Ҳиндистон ва Беларусь терма жамоалари ҳам учала учрашувни ғалаба билан якунлаган.
Тўртинчи турда ўзбекистонлик шахматчилар АҚШ шахматчилари билан дона суришади.