ПРЕЗИДЕНТ 2 ХОНАЛИ УЙ СОВҒА ҚИЛГАН ШАХМАТЧИ БУЮК БРИТАНИЯДА ЧЕМПИОНАТДА ҒОЛИБ БЎЛДИ
Жорий йилнинг 6-16 июль кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида заиф эшитувчилар ўртасида шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақа доирасида Очиқ чемпионат ҳам ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик шахматчи, 2004 (Маленте, Германия) ва 2008 йилги (Сант-Галлен, Швейцария) заиф эшитувчи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, 2015 йилги Осиё чемпиони (Улан-Батор, Мўғулистон) Сирожиддин Зайниддинов ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
Очиқ чемпионат якунларига кўра 8 очко жамғарган Сирожиддин биринчи ўринни қўлга киритди ва мусобақа ғолибига айланди.
Маълумот учун, чемпионатда 30 нафар шахматчи ўз омадини синаб кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Сирожиддин аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан икки хонали уй билан тақдирланганди.