“Мовий гумбаз” хиёбонида шахмат турнирлари ўтказилмоқда
“Мовий гумбаз” хиёбонида яқинда ташкил этилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларидан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳаваскор шаxматчилар учрашадиган масканга айлантириш таклифи илгари сурилди ва ҳафтанинг ҳар шанба куни шахмат турнирларини ташкил этиш анъанаси йўлга қўйилди.
Куни кеча ташкил этилган шахмат турнирида пойтахтимизнинг Яккасарой тумани ёшлари ва бир неча марта Ўзбекистон чемпиони, “Sehrli shahmat” клуби аъзоси Бобур Сатторов ўртасида бир пайтнинг ўзида 18 та шахмат доскасида мусобақа ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, 26 май куни ташкил этилган шахмат байрамида Жаҳон ва Осиё чемпионлари ака-ука Жавоҳир ва Исломбек Синдоровлар Яккасарой тумани ёшлари билан дона сурган эдилар.
Навбатдаги шахмат турнири 9 июнь, шанба куни бўлиб ўтади.