Миллий банк ходимлари ўртасида шахмат турнири
2017 йилнинг 19 ноябрь куни “SEHRLI SHAHMAT” клубида ФИДЕ арбитри ва мураббийси, «SEHRLI SHAHMAT» клуби бош директори Рустамжон Маматқулов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ходимлари ўртасида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича турнирлар ташкил этилди.
Қизғин кечган шахмат мусобақасида Миллий банкнинг республика аппарати, Наманган, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги филиаллари ходимлари дона сурдилар.
Шунингдек, мусобақада Халқаро мастер, 14 ёшгача ўғил болалар ўртасидаги жаҳон чемпиони (2015 йил), “SEHRLI SHAHMAT” клуби аъзоси Шамсиддин Воҳидов ҳам иштирок этиб, турнир иштирокчиларига шахматдаги ўз муваффақиятлари, шахматнинг нозик сирлари ҳақида сўзлаб берди.
Блиц турнир натижалари:
1-ўрин – Аҳрор Нодиржонов, 6,5 очко, (Тошкент шаҳри Миробод тумани филиали)
2-ўрин – Шуҳрат Ишниязов, 6 очко, (Миллий банкнинг республика аппарати)
3-ўрин – Дилшод Каримов, 5,5 очко, (Наманган вилояти Чуст тумани)
Рапид турнир натижалари:
1-ўрин – Шуҳрат Ишниязов, 7 очко, (Миллий банкнинг республика аппарати)
2-ўрин – Аҳрор Нодиржонов, 5 очко, (Тошкент шаҳри Миробод тумани филиали)
3-ўрин – Дилшод Каримов, 5 очко, (Наманган вилояти Чуст тумани)
Мусобқа якунида ғолиб Кубок ва совриндорлар медаллар билан тақдирланди.