Янгиликлар
Freestyle шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилади

Мусобақа шу йилнинг, 27–31 июль кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтади. Чемпионат ФИДE қоидалари асосида рапид ва блитс йўналишларида ташкил этилиб, иштирокчилар ҳар бир турда генератор орқали аниқланадиган янги Фреэстйле позицияларида баҳс олиб борадилар.
Чемпионатда 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра ФИДE рейтингига эга Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон шахмат федерацияси аъзолари иштирок этишлари мумкин. Аёллар гуруҳи учун минимал рейтинг – 1800, эркаклар гуруҳи учун эса 1900 этиб белгиланган.
Чемпионатнинг мукофот жамғармаси 140 миллион сўм этиб белгиланган.