Янгиликлар
Ўзбекистон — Марказий ва Шимолий Осиё чемпионатида 1-ўрин!

Қирғизистонда якунланган 2026 йилги Марказий ва Шимолий Осиё шахмат чемпионатининг стандарт йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий (давлатлар) ҳисобида умумжамоавий биринчи ўринни эгаллади!
Ёш шахматчиларимиз жами 11 та медаль — 4 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
Давлатлар бўйича якуний ҳисоб (олтин · кумуш · бронза):
1. Ўзбекистон — 4 · 5 · 2 (жами 11)
2. Қозоғистон — 4 · 2 · 1 (жами 7)
3. Қирғизистон — 3 · 2 · 1 (жами 6)
4. ФИДE (нейтрал байроқ) — 2 · 3 · 7 (жами 12)
5. Туркманистон — 1 · 2 · 3 (жами 6)