Янгиликлар

«SEHRLI SHAHMAT» ШАНБА ТУРНИРИ ЯКУНЛАНДИ

2017 йилнинг 18 ноябрь куни «SEHRLI SHAHMAT» шахмат клубининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабида (№225-мактаб биносида) клубнинг ёш ўқувчилари ўртасида турнир ташкил этилди.

Турнир ғолиб ва совриндорлари:

1-ўрин – Абдуллоҳ Жўраев, 8 очко;

2-ўрин – Салоҳиддин Исмоилов, 7,5 очко;

3-ўрин – Мансурбек Хўжамуродов, 7,5 очко.

4-ўрин – Отабек Исматов, 7 очко

«SEHRLI SHAHMAT» шахмат клуби 2009 йилдан буён шахматни ўргатиш ва уни янада оммалаштириш бўйича фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги кунда клуб:

— Яккасарой туманида (№118-мактаб биносида);

-Мирзо Улуғбек туманида (№225-мактаб биносида);

— Бектемир туманида (№293-мактаб биносида) ўзининг шахмат мактабларига эга.

«SEHRLI SHAHMAT» клубида малакали мураббийлар шахматнинг нозик сирларини ўргатадилар.

Ҳар жума тезкор шахмат бўйича клуб ўқувчилари ўртасида жамоавий турнир ўтказилади.

Якшанба кунлари рапид-турнири ташкил этилади.

Барча шахматга қизиқувчиларни таклиф қиламиз.

Қўшимча маълумотлар учун: (90) 808-09-58

Тегишли мақолалар

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button