Новости

Шахмат тахтасида янги куч – Ўзбекистон!

Буюк Британиянинг нуфузли «The Guardian» нашри Ўзбекистонни бугунги кунда дунёнинг энг кучли тўртта шахмат давлати қаторида эътироф этди.

Нашрда 27–28 июль кунлари Маями шаҳрида АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказиладиган нуфузли учрашув сентябрь ойида Самарқанд мезбонлик қиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси олдидан муҳим синов сифатида баҳоланади.

Мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг ёш ва иқтидорли таркиби, хусусан Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ҳамда Мухиддин Мадаминов алоҳида эътироф этилган.

Мазкур эътироф Ўзбекистоннинг интеллектуал спорт соҳасидаги ютуқлари, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш борасидаги изчил сиёсати ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон шахматидаги нуфузи тобора юксалиб бораётганининг яна бир ёрқин тасдиғидир.

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button