Новости
Ўзбекистон Гонконгда бронза совриндори бўлди

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси 17−21 июнь кунлари Гонконгда бўлиб ўтган блиц бўйича жамоавий жаҳон чемпионатида бронза совриндори бўлди.
ФИДЕ жамоавий жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар бронза медалларини қўлга киритди. 19 партияда 12 очко жамғарган Жавоҳир Синдаров жамоа етакчиларидан бирига айланди. Жамоавий бронзадан ташқари, ўзбекистонликлар ўз тахталарида шахсий медалларга ҳам сазовор бўлди.