Новости

“Grand Swiss 2025” мусобақаси бошланди

3-16 сентябрь кунлари Самарқандда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE)нинг “Grand Swiss 2025” халқаро мусобақаси ўтказилмоқда.
Умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ доллари бўлган турнирда 39 мамлакатдан жаҳон рейтингида юқори кўрсаткичга эга 172 нафар гросмейстер иштирок этмоқда.
Бугун мусобақа қатнашчилари Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти А.Дворкович, Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев иштирокида беллашувларга киришди.
2026 йилги жаҳон чемпионатига номзодларни саралаш вазифасини ўтайдиган, 11 турдан иборат турнирда 116 нафар эркак ва 56 нафар аёл шахматчи дона суради. Мусобақа низомига кўра, эркаклар ва аёллар ўртасидаги турнирларда энг яхши иккита ўринни эгаллаганлар жаҳон чемпиони унвони учун даъвогарларни аниқлайдиган 2026 йилги номзодлар турнири йўлланмаси соҳиби бўлади.
“Grand Swiss” халқаро шахмат федерациясининг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлиб, 2019 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинмоқда. Турнирда юртимиз шарафини 14 нафар номдор шахматчиларимиз ҳимоя қилади.
«Sehrli Shahmat» клуби юртдошларимизга омад тилайди!

Статьи по Теме

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button