Новости
Жавоҳир Синдаров Даниэль Народицкий хотира турнирининг блиц-финалида ғолиб чиқди

Жавоҳир Синдаров АҚШда бўлиб ўтган биринчи Даниэль Народицкий хотира турнирининг блиц-финалида ғолиб чиқди.
У 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, Уэсли Со, Ҳикару Накамура ва финал ўнлигининг бошқа иштирокчиларини ортда қолдирди. Финал босқичида Синдаров бирор марта ҳам мағлубиятга учрамай, олтита ғалабани қўлга киритди.