"Women Chess Tashkent 2023" турнири Тошкент шаҳрида 2023 йил 5 мартдан (келиш) 12 мартгача (кетиш) бўлиб ўтади.
Турнир Швейцария тизими (9 тур) бўйича аёллар ўртасида иккита гуруҳда ўтказилади:
А асосий гуруҳида - 1500 ва ундан юқори рейтингли иштирокчилар;
Б гуруҳида - рейтинги 1499 ва ундан паст бўлган иштирокчилар иштирок этади.
Умумий мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилади.