Тошкентдаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида жорий йилнинг 16-22 ноябрь кунлари 6, 8, 10, 12, 14, 16, 18 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати якунланди.
Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекситонлик ёш шахматчилар стандарт, рапид ва блиц йўналишларида жами 91 та медални қўлга киритишди. Шундан 26 таси олтин медаллардир.
Бундан ташқари, асосий йўналиш (стандарт)да 28 та медаль қўлга киритилди, Ўзбекистон шахматчилари жамоавий ҳисобда федерациялар ўртасида тенгсиз деб топилдилар.
“Sehrli shahmat” клуби шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатининг
ўзбекистонлик иштирокчиларини медаллар билан табриклайди.
Уларга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақият тилаймиз!
Фото: ЎзШФ