КАЛЕНДАРЬ
<<
 
>>

 

Детский чемпион клуба - 2017
по быстрым шахматам
Багаутдинов Давид

 

АРХИВ ЗАПИСЕЙ 2009 Октябрь2009 Ноябрь2009 Декабрь2010 Январь2010 Февраль2010 Март2010 Апрель2010 Май2010 Июнь2010 Июль2010 Август2010 Сентябрь2010 Октябрь2010 Ноябрь2010 Декабрь2011 Январь2011 Февраль2011 Март2011 Апрель2011 Май2011 Июнь2011 Июль2011 Август2011 Сентябрь2011 Октябрь2011 Ноябрь2011 Декабрь2012 Январь2012 Февраль2012 Март2012 Апрель2012 Май2012 Июнь2012 Июль2012 Август2012 Сентябрь2012 Октябрь2012 Ноябрь2012 Декабрь2013 Январь2013 Февраль2013 Март2013 Апрель2013 Май2013 Июнь2013 Июль2013 Август2013 Сентябрь2013 Октябрь2013 Ноябрь2013 Декабрь2014 Январь2014 Февраль2014 Март2014 Апрель2014 Май2014 Июнь2014 Июль2014 Август2014 Сентябрь2014 Октябрь2014 Ноябрь2014 Декабрь2015 Январь2015 Февраль2015 Март2015 Апрель2015 Май2015 Июнь2015 Июль2015 Август2015 Сентябрь2015 Октябрь2015 Ноябрь2015 Декабрь2016 Январь2016 Февраль2016 Март2016 Апрель2016 Май2016 Июнь2016 Июль2016 Август2016 Сентябрь2016 Октябрь2016 Ноябрь2016 Декабрь2017 Январь2017 Февраль2017 Март2017 Апрель2017 Май2017 Июнь2017 Июль2017 Август2017 Сентябрь2017 Октябрь2017 Ноябрь2017 Декабрь2018 Январь2018 Февраль2018 Март2018 Апрель2018 Май2018 Июнь2018 Июль2018 Август2018 Сентябрь2018 Октябрь2018 Ноябрь2018 Декабрь

Шахматни ривожлантириш бўйича Президент қарори эълон қилинди

2018-08-10  |   просмотров: 119

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 9 апрелда “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат юқори малакали мураббий кадрларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёш шахматчиларни тайёрлаш, шахмат бўйича миллий терма жамоанинг амалдаги аъзолари билан доимий алоқани таъминлаш, шунингдек, шахматни инсоннинг ақл ватафаккур жараёнини ривожлантирувчи спорт тури сифатида янада оммалаштириш мақсадида қабул қилингани билан аҳамиятлидир.

Шахмат – кўҳна иборада шатранж халқимизга бегона эмас. У неча минг йилдирки, миллат онгу шуурига, ижтимоий ҳаёт қатларига сингиб кетган. Эрамиз бошларида Кушонлар салтанати даврларидаёқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида оммалашган шахматни ҳаётни акс эттирувчи фалсафа ҳам дейишади ва бунда ҳақиқат бор.

Манбаларда қайд этилишича, шатранжни жону дилидан севган, давлатни бошқаришни – шахматдаги доналар ҳаракатига менгзаган буюк бобомиз Амир Темур ҳар доим қора доналарда ўйнаган экан. Тўғри, оқ доналар мудом ташаббус ва имтиёзга эга, ўйинни биринчи бўлиб бошлайди. Улуғ саркарда бобомиз “Агарда қора доналар орқали мустаҳкам мудофаа йўлга қўйилса, “оқ”ларнинг ҳар қандай ҳужуми муваффақиятсизликка учрайди”, деб ҳисоблаган экан.

Президентимизнинг мазкур қарори моҳиятини тушунтиришда бу гаплар қандай ўрин тутишини эса ҳозир изоҳлаймиз.

Дарҳақиқат, биз шахмат оламида етакчи мавқега эга халқлардан биримиз. Табиийки, ўзбекнинг қонида оқаётган бу заковатли салоҳият ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган эмас. Унинг илдизи кенг, шаҳоби катта, минг йилларга бориб тақалиши ҳам тасодиф эмас. 1996 йилда Далварзинтепадан топилган, йигирма асрлик қимматга эга шахмат доналари фикримизни исботлайди. Аслида бугунги натижаларимиз ҳам ҳар бир миллатга насиб этавермайди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1 нафар халқаро гроссмейстер, 1 та халқаро уста, 1 нафар ФИДЕ устаси, 4 нафар жаҳон чемпиони, 2 нафар Осиё чемпиони бор. Шахматчиларимиз 2018 йилнинг ўзида, яъни 1 августга қадар 48 та олтин, 39 та кумуш ҳамда 25 та бронза, жами 112 та медални қўлга киритишди. Яна бир жиҳат аҳамиятлики, рақамлар йилдан-йилга ошса ошмоқдаки, камайгани йўқ. Ёшларимиз зукко...

Ўзбекистонда шахмат базаси ҳам мустаҳкам. Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда унинг Республикадаги 11 та филиали, шунингдек, 13 та нодавлат шахмат клуби ва муассасалари бор. Президент томонидан имзоланган ҳужжат ҳозир айтилган ресурслар ўртасидаги мувозанатни мувофиқлаштиради.

Президент қарорида белгиланган, соҳа бўйича амалга ошириладиган аниқ янгиликларни санайдиган бўлсак, улардан бири – Республиканинг ҳар бир вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри туманларидаги 150 та умумий ўрта таълим мактабларида мажбурий мактаб дастурлари доирасида тажриба тариқасида шахмат дарслари киритилишидир. Ўқитиш ташкил этиладиган мактаблар рўйхати Қарор иловасида кўрсатиб берилган.

Қарорда, шунингдек, шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабини Ўзбекистон шахмат федерацияси тассаруфига бериш чораси ҳам белгиланган.

Киритилаётган янгиликлардан яна бири шуки, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча шахмат клублари ҳамда шахматни ўқитиш ва шахматчилар тайёрлашни амалга оширувчи бошқа спорт муассасалари Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда мажбурий аккредитациядан ўтказилади. Бундан ташқари, ҳар чоракда шахмат клублари – ўзларининг фаолиятлари ҳақида Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳисоботлар тақдим қилади. Бир ой муддатда эса барча шахмат клублари паспортлаштиришдан ўтказилади.

Дарвоқе, Қарорда яна бир жиҳат алоҳида қайд этилди, шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолиятини – тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш асосида олиб боради ҳамда хўжалик ва молиявий фаолият масалаларини мустақил равишда ҳал қилади. Чунки келажагини ўйлаган ва фарзанди ҳар томонлама комил ва зеҳнли бўлишини истаб, шундай замонавий мактабда ўқитишни хоҳловчи ота-оналар бисёр.

Умуман, бу соҳадаги бари жой-жойига қўйилмоқда, чоралар бадастир тарзда белгиланмоқда. Шу ўринда яна бир гап, шахматни оммалаштиришда оммавий ахборот воситаларининг ҳам ўрни катта.

Шахматни – ҳаёт фалсафаси, дедик. Ҳазрат Навоийдан тортиб, давримизнинг даҳо шоирлари ҳам шундоқ демишлар. Бетакрор шоиримиз Эркин Воҳидовнинг табассумга қоришиқ мана бу сатрлари одамни ўйлантиради:

Агар шахмат ўйнаганимда

Ўйлагандек ўйлаганимда,

Етти ўлчаб бир сурсайдим от,

Бўлмас эдим ҳар қадамда мот.

Дарвоқе, шарҳни Соҳибқирон бобомиздан бошлагандик. Тарихнинг гувоҳлик беришича, бир куни Амир Темур ўзи яратган 112 катакли шахмат тахтасида мулозимлари билан дона суриб ўтирганида, чопарлар унга иккита қувончли хабар келтиришади. Биринчи хабар, у ўғил фарзанд кўргани, иккинчиси эса – унинг амри билан Сайхун бўйида барпо қилдирилаётган шаҳар битгани ҳақида эди. Саркарда бу икки хушхабарни шахматда рақибига эндигина рух билан шоҳ берган пайти эшитгани учун ўғлига Шоҳрух, шаҳарга эса Шоҳрухия деб ном берган экан.

Мухтасар айтганда, Президент қарори билан ташкил этиладиган шахмат мактабларида таҳсил олган минглаб ўғил-қизларимиз аждодларга муносиб ворис бўлиши шубҳасиз.

Манба: ЎзА

<< Назад