КАЛЕНДАРЬ
<<
 
>>

 

Детский чемпион клуба - 2017
по быстрым шахматам
Багаутдинов Давид

 

АРХИВ ЗАПИСЕЙ 2009 Октябрь2009 Ноябрь2009 Декабрь2010 Январь2010 Февраль2010 Март2010 Апрель2010 Май2010 Июнь2010 Июль2010 Август2010 Сентябрь2010 Октябрь2010 Ноябрь2010 Декабрь2011 Январь2011 Февраль2011 Март2011 Апрель2011 Май2011 Июнь2011 Июль2011 Август2011 Сентябрь2011 Октябрь2011 Ноябрь2011 Декабрь2012 Январь2012 Февраль2012 Март2012 Апрель2012 Май2012 Июнь2012 Июль2012 Август2012 Сентябрь2012 Октябрь2012 Ноябрь2012 Декабрь2013 Январь2013 Февраль2013 Март2013 Апрель2013 Май2013 Июнь2013 Июль2013 Август2013 Сентябрь2013 Октябрь2013 Ноябрь2013 Декабрь2014 Январь2014 Февраль2014 Март2014 Апрель2014 Май2014 Июнь2014 Июль2014 Август2014 Сентябрь2014 Октябрь2014 Ноябрь2014 Декабрь2015 Январь2015 Февраль2015 Март2015 Апрель2015 Май2015 Июнь2015 Июль2015 Август2015 Сентябрь2015 Октябрь2015 Ноябрь2015 Декабрь2016 Январь2016 Февраль2016 Март2016 Апрель2016 Май2016 Июнь2016 Июль2016 Август2016 Сентябрь2016 Октябрь2016 Ноябрь2016 Декабрь2017 Январь2017 Февраль2017 Март2017 Апрель2017 Май2017 Июнь2017 Июль2017 Август2017 Сентябрь2017 Октябрь2017 Ноябрь2017 Декабрь2018 Январь2018 Февраль2018 Март2018 Апрель2018 Май2018 Июнь2018 Июль2018 Август2018 Сентябрь2018 Октябрь2018 Ноябрь2018 Декабрь

ШАХМАТ — ЭНГ ФОЙДАЛИ ЎЙИН

2018-07-19  |   просмотров: 155

“Баъзи бир педагоглар боланинг интеллектуал ривожланишида шахматнинг фойдаси катта, дейишади. У иқтидорни ривожлантиришга таъсир қиладими?”

 

— Кубалик ажойиб гроссмейтер Рауль Капабланка шундай деган эди: “Шахмат — шунчаки ўйин эмас. Бу вақт ўтказишнинг маълум даражада бадиийлик ва илмийликка асосланган интеллектуал фойдали усули. Жисмоний мукаммаллик учун спорт қанчалик муҳим бўлса, ақлий салоҳият учун шахмат шунчалик муҳимдир. У инсонларга хос бўлган алоҳида хусусиятларни ривожлантириш ва ақлни машқ қилдиришнинг қизиқарли ҳамда қулай йўлидир”.

Албатта, ҳар биримиз ўз фарзандларимизнинг ҳаётда барча қийинчиликларни енгиб ўта оладиган, олдига қўйган мақсадларига мустақил етишадиган бўлиб улғайишини истаймиз. Бироқ қандай қилиб уларда ижодкорликка иштиёқ уйғотиш ва мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш мумкин?

Бу саволга ҳар бир оилада турлича ечим топилади. Кимдир ўз фарзандини рақс тўгарагига йўналтирса, кимдир теннис ёки гимнастика машғуотларига олиб боради. Бошқа биров боласини техник ижодиёт билан шуғулланишга жалб қилади. Бундай вариантлар кўп. Аммо ҳамманинг ҳам фарзандининг қиммат секцияларга бориб-келишини таъминлашга қурби етмайди. Хўш, кам даромадли оилалар ўз боласининг вақти бекорга сарф бўлмаслиги учун нима қилиши керак? Бунда энг яхши усуллардан бири шахматга ўргатишдир!

Бу ажойиб қадимий ўйин болага катта қувонч бағишлаш билан бирга ақлий ривожида муҳим аҳамият касб этади. Шахмат бола дунёқарашини кенгайтириб, уни ўйлашга, фикрлашга, эслаб қолишга, таққослашга, келажакни олдиндан кўра олиш ва хулоса қилишга ўргатади. Шунингдек, шахмат ўйнаган болада эътибор, қатъият, ирода, ўз-ўзига танқид ва мустақил хулоса қилиш қобилиятлари шаклланади. Айниқса, гиперфаол (бир жойда ўтира олмайдиган) болаларни шахматга қизиқтириш жуда фойдалидир.

Таниқли рус педагоги В.А. Сухомлинский “Ақл ва хотира имкониятларининг тўлиқ ривожини шахматсиз тасаввур қилиш қийин”, деганда жуда ҳақ эди.

 

Неча ёшдан шахмат ўйнашни бошлаш мумкин?

 

Биз дунёга донғи кетган гроссмейстерларнинг таржимаи ҳолини ўқиганимизда улар эрта болалик йилларидан шахмат билан шуғуллана бошлаганликларини билиб оламиз.

• Кубалик машҳур шахматчи Хосе Рауль Капабланка (1888-1942) 5 ёшида отасига қизиқиб, шахмат ўйнашни ўрганган.

• Америкалик гроссмейтер Роберта Фишер (1943-2008) шахмат ўйнашни 6 ёшлигида опасидан ўрганган.

• Рус гроссмейстери Гарри Каспаров эса 5 ёшида шахматни ўрганиб, 10 ёшида терма жамоа таркибига қабул қилинган.

• Россиялик халқаро гроссмейстер Анатолий Карпов (1951 й.) ҳам илк шахмат сабоқларини 5 ёшида ола бошлаган.

• Ўзбекистонлик ҳамюртларимиз ака-ука Синдоровлар ҳам 8 ёшида шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлишга эришишган.

Демак, шахматни мактабгача бўлган ёшда ўрганиш мумкин экан. Бу спорт тури ҳақида болага илк маълумотларни ота-оналар бериши керак. Мисол учун, “шахмат” “шоҳ” ва “мот” сўзларидан ясалгани, “мат” арабчада “умри тугади” деган маънони билдиришини, доналарнинг мақсади шоҳни ҳимоя қилиш эканлиги, фарзин — энг кучли дона эканлигини, ҳар бир фигура қандай юришини ўргатиш уларнинг иши. Агар катталарнинг ўзи шахматни билмаса, ҳозирда бу ўйинни мустақил ўрганиш бўйича кўплаб қўлланмалар мавжуд.

Қизиқиб кўрсангиз, кўпчилик академиклар, олимлар, шунингдек, ҳозирда математика, иқтисод ва бошқа фанлардан салоҳияти юқори бўлган ёшлар болалигидан шахмат ўйнашга қизиққанлиги маълум бўлади.

Шундай экан, ҳурматли ота-оналар, агар сиз фарзандингиз нафақат чиройли, соғлом бўлишини, балки ақлли, мантиқий тасаввурга эга бўлишини истасангиз, уни шахмат билан таништиринг.

“Шифо-инфо" газетаси

<< Назад